УЗБЕК ТИЛИДА КИНО УЗБЕК СЕРИАЛ УЗБЕК ТИЛИДА ХИНД КИНО УЗ КИНО
NIGOH FM ONLAYN RADIOSI НИГОХ ФМ РАДИОСИ АЪЛО КАЙФИЯТНИНГ АСЛ МАРКАЗИ НИГОХ РАДИОСИ
PORTALIDAN IZLANG!
Вы вошли как ГостьГруппа "Гости"Мой профильВыходRSS
Chorshanba, 28.10.2020, 19:48

Загрузка...
Главная » Статьи » ШОУ БИЗНЕС ОЛАМИ

Sarvara va Ozod Ravshan birgalikda yaratgan dueti ilk bor jarang sochdi
Аслида Сарвара ва Озод Равшан аввал ҳам 2 та дуэт қўшиқ яратишган. Sarvara va Ozod Ravshan birgalikda yaratgan dueti ilk bor jarang sochdi

Ижодида бир неча йиллик танаффус қилган хонанда Сарвара бугунги кунда яна ижод уммонига шўнғиб кетган. Шу кунларда янгидан-янги қўшиқлар яратаётган хонанда ижодидаги навбатдаги дуэти бугун тақдим этилди.

"Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали илк бора жаранг сочган бу тарона Озод Равшан билан биргаликда куйланган. Аслида Сарвара ва Озод Равшан аввал ҳам 2 та дуэт қўшиқ яратишган. Янги "Ҳайронаман" дея аталган бу тарона иккала ижодкорнинг ҳамкорликдаги учинчи дуэтидир. ФМ 101.00 тўлқини узра илк бора янграган қўшиқнинг матни Аҳад Қаюмга тегишли бўлса, мусиқасини эса Сарваранинг ўзи басталаган. Тингловчига ҳуш ёқувчи оҳангдаги мусиқанинг аранжировкасини Алишер Қаюмов тайёрлади. Сарвара ва Озод Равшан ижроси билан қўшиқ мукаммал ҳолга келди. Дуэт тарона илк бора радио узра премьера этилиши ҳақидаги анонслар ижтимоий тармоқлар орқали тарқалгач, кўплаб шов-шувларга сабаб бўлиб, кўпчилик интиқлик билан кутганди. Тингловчилар қўшиқ янграб бўлгач, бу дуэт ҳақида илиқ фикрлар билдиришди ва Сарварани ижодга қайтгани билан қутлашди. Маълумотларга кўра, яқин кунларда бу дуэт учун видеоклип ҳам суратга олинади. Сарваранинг ғояси асосида сюжет йўналишида тасвирга олиниши мўлжалланган клип тайёр бўлиши билан сайтимиз орқали премьера сифатида тақдим этилади. Хозирча эса янги дуэтдан баҳраманд бўлинг!
Категория: ШОУ БИЗНЕС ОЛАМИ | Добавил: NIGOH_MALIKASI (14.02.2015)
Просмотров: 932 | Теги: Сарварани ижодга қайтгани билан қут, ШОУ БИЗНЕС ОЛАМИ | Рейтинг: 0.0/0
NIGOH FM ONLAYN RADIOSI НИГОХ ФМ РАДИОСИ АЪЛО КАЙФИЯТНИНГ АСЛ МАРКАЗИ НИГОХ РАДИОСИ

Ештиш Радио musofir-fm1


Онлайн радио musofir-fm1


comments powered by HyperComments
Всего комментариев: 0
avatar
NIGOH © 2020Бесплатный конструктор сайтов - uCozЯндекс.Метрика