УЗБЕК ТИЛИДА КИНО УЗБЕК СЕРИАЛ УЗБЕК ТИЛИДА ХИНД КИНО УЗ КИНО
NIGOH FM ONLAYN RADIOSI НИГОХ ФМ РАДИОСИ АЪЛО КАЙФИЯТНИНГ АСЛ МАРКАЗИ НИГОХ РАДИОСИ
PORTALIDAN IZLANG!
Вы вошли как ГостьГруппа "Гости"Мой профильВыходRSS
Dushanba, 26.6.2017, 18:43

Главная » Yangiliklar arxivi
« 1 2 ... 612 613 614 615 616 ... 622 623 »
Норин -
Норин ватани Тошкент бўлгани боис, пойтахтда жуда ҳам машҳур таом бўлиб ҳисобланади, бу таомни тайёрлашда кишидан бироз меҳнат талаб қилинади-ю, аммо тайёр бўлгач таомни тановвул қилиш чоғида роҳатбахшлигидан, қилган барча меҳнатлар унутиб юборилади. Норин тансиқ таом турига киргани боис, одатда байрам ёки бирон бир маросимларда меҳмонларга тортиқ қилинади.
ОШХОНА | Просмотров: 575 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 25.06.2014 | Комментарии (0)

Димланган товуқ -
Бу таомни тайёрлашда бироз меҳнат талаб қилинса-да, аммо қилган меҳнатига арзийдиган жуда мазали таомлардан ҳисобланади. Бу таом байрам дастурхонингизни кўркига кўрк қўшиб тургувчидир. Қаймоқ ёки майонезга туз, зиравор ва қизил булғори ҳамда майда қилиб тўғралган саримсоқни қўшиб аралаштирасиз. Ҳосил бўлган қоришмани усти-ю ичи тозаланган товуқни аввал яхшилаб устига, агар ортса, ичига ҳам суртиб чиқасиз.
ОШХОНА | Просмотров: 601 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 25.06.2014 | Комментарии (0)

Cофи ош ёхуд Бухороча палов -

Маҳсулотлар:

Ёғ (зиғир ёғи) – 300 гр
Гўшт – 1 кг
Гуруч – 1 кг
Сабзи – 1 кг
Пиёз – 4-5 дона
Майиз – 200 гр

ОШХОНА | Просмотров: 1069 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 25.06.2014 | Комментарии (0)

Палов тарихига назар -
Таркибини асосий қисмини гуруч ташкил қилувчи палов(ош) таоми қадим замонлардан буён маълум ва машҳур. Ушбу овқат тури ҳақидаги маълумотлар халқ оғзаки ижоди – эртак ва афсоналарда ҳам учрайди. Шарқ халқлари қадимий ёзувларида X-XI асрлардаёқ паловни тўй, халқ сайллари, байрам ва маъракаларда шоҳ таом сифатида тановул қилингани ўз аксини топган. ХVI асрга келиб, ошнинг тўғралган гўшт ва гуручдан тайёрланиш усули ва масаллиқлар рўйҳати манбаларда ёзилган эди. Халқ табобатида ош шифобахш хусусиятга эга эканлиги, холсизликда, оғир касалликларни енгишда инсон организм учун фойдали эканлиги таъкидланади.
ОШХОНА | Просмотров: 1495 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 25.06.2014 | Комментарии (0)

Андижон манти -
Сарлавҳадаги таом номини ўқиб “бу қандай манти бўлди экан” деб ҳайратланишингиз мумкин. Расмини кўриб эса, “Бу ахир уйғурча манти-ку” деб ҳайратингиз янада ошса, не ажаб. Дарҳақиқат, кўриниши уйғур миллий таомларидан бири – оширма мантини эслатиши мумкин, аммо шу билан бирга тамомила бошқача. Бу манти илк маротаба қаерда ва ким томондан тайёрлана бошлаганидан хабаримиз йўқ. Аммо бу турдаги манти миллий таомларимиз жамланган китобларда айнан шу ном билан келгани боис биз ҳам шундайлигича қолдиришни лозим топдик.
ОШХОНА | Просмотров: 585 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 25.06.2014 | Комментарии (0)

Дўлма -
Балиш саҳифасида, бошқа миллат вакилларида ҳам ўзларининг дўлмалари мавжудлиги ҳақида тўхталиб ўтган эдик. Дарҳақиқат бошқа миллатлар каби, бизнинг хонадонларимизда ҳам дўлмалар тайёрлашади. Ҳар бир вилоятда ушбу таомни ҳар хил аташлари мумкин. Бу таомни кўпроқ баҳор фаслида, узум токлари янги япроқлар чиққанда тайёрлаш анъана бўлиб қолган
ОШХОНА | Просмотров: 449 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 25.06.2014 | Комментарии (0)

Ғўрали (довуччали) палов -
Юртимизнинг баъзи вилоят, туманларида, жумладан, Фарғона водийсида баҳор ойларида ғўра (довучча) қўшиб таом тайёрлаш кенг тарқалган. Ғўрани нафақат палов балки, шовла каби қуюқ таомларга, угра ош, мастава каби суюқ овқатларга ҳам қўшиш мумкин.  Ҳатто баҳор ойларида ғўраларни тузлаб, банкаларга ёпиб, сақлаб қўйишади. Куз, қиш мавсумларида эса очиб таомларга қўшишади. Бу эса бошқа мавзу бўлгани боис, тузланган довучча хусусида кейинги саҳифаларда кенгроқ сўз юритамизда, ҳозир эътиборимизни ғўрали паловга қаратамиз.
ОШХОНА | Просмотров: 388 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 25.06.2014 | Комментарии (0)

Гулхоним -
Бу гал тайёрламоқчи ва ўрганмоқчи бўлган таомимиз - гулхоним. Бу таом буғда пишадиган хамир таомлар турига мансуб бўлиб, диёримизнинг деярли ҳар бир вилоятида севиб истеъмол қилинади. Манти, хунон (хоним) каби гулхонимнинг ҳам ичидаги масаллиқларини, ҳар киши ўз таъби ва хоҳишига қараб гўштли, қовоқли, сабзавотли, ошкўкатли қилиши мумкин. Биз эса соддароқ ва ҳаммабоп усулни қўллаб масаллиқларини гўшт, картошка ва пиёзли қиламиз.
ОШХОНА | Просмотров: 696 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 25.06.2014 | Комментарии (0)

Картошка дўлма -
Дўлма турлари жуда кўплиги ҳеч кимга сир бўлмаса керак. Мисол учун, беҳи дўлма, карам дўлма, помидор дўлма ва ҳ.к. 
Бу сафар тайёрламоқчи бўлганимиз картошка дўлма бўлиб, бу таомни ҳам кўпчилик билса керак. Қолаверса барча таомлар каби бу таомни ҳам ҳар ким ўз билганича тайёрлаши мумкин.
ОШХОНА | Просмотров: 478 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 25.06.2014 | Комментарии (0)

Хоним ёки хунон -
Миллий таомларимиз жамланган китобларда хунон деб ўқиган таомни кўпгина вилоятларда хоним деб аташади, баъзи вилоятларда ўрама ҳам дейишади. Аслида китоблардаги хунон номи ҳам ўз-ўзидан келиб қолган эмас, кўпчиликка маълумки, ўзбек миллий таомлари таърифини жамлаган, китоб ҳолига келтирган ва бу борада энг қўп меҳнат қилган инсон - бу устоз Карим Маҳмудов ҳисобланадилар. Андижон вилояти ва у ерга яқин бўлган туман, қишлоқларда хонимни хунон деб аташади.
ОШХОНА | Просмотров: 622 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 25.06.2014 | Комментарии (0)

Copyright MyCorp © 2017Бесплатный конструктор сайтов - uCozЯндекс.Метрика