УЗБЕК ТИЛИДА КИНО УЗБЕК СЕРИАЛ УЗБЕК ТИЛИДА ХИНД КИНО УЗ КИНО
NIGOH FM ONLAYN RADIOSI НИГОХ ФМ РАДИОСИ АЪЛО КАЙФИЯТНИНГ АСЛ МАРКАЗИ НИГОХ РАДИОСИ
PORTALIDAN IZLANG!
Вы вошли как ГостьГруппа "Гости"Мой профильВыходRSS
Shanba, 19.8.2017, 02:54

Главная » Yangiliklar arxivi
« 1 2 ... 611 612 613 614 615 ... 626 627 »
Лочира патир -
Ушбу унутилмас таъмли миллий патиримизни диёримизнинг ҳар бир вилоятида тайёрлашади десам муболаға бўлмагай. Ҳар бир вилоятида ҳар хил усулда тайёрлангани билан номланиши ҳамма ерда бир хил. Гўзал диёримизнинг Воҳа тарафларида лочирани қозонда ҳам пиширишади. Насиб этса қозонда пишириладиган лочирани ҳам тайёрлаб ҳукмингизга ҳавола этамиз, ҳозирча эса энг қулай ва оммабоп тарзда тайёрланган лочирадан баҳраманд бўлинг.
ОШХОНА | Просмотров: 840 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

Қовурға сомса -
Сомсага оид мавзуларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, миллий ошхонамизда сомсанинг турлари жуда ҳам кўп бўлиб, агар қоғоз қалам олиб ёзиб бирма бир саралаб чиқадиган бўлсак, сомсанинг ўттизга яқин (агар ундан кўп бўлмаса) турлари борлигига гувоҳ бўламиз. Бу сафар тайёрламоқчи бўлган сомсамиз кўпчиликка таниш кўриниш ва таъмга эга. Бу турдаги сомсани кўпинча тандирга ёпишади, аммо биз ҳозирча димхонада (духовкада) тайёрланган усулини ўрганамиз. Насиб этса, тандирда тайёрланган сомсаларга ҳам навбат тегиб қолар.
ОШХОНА | Просмотров: 524 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

Диёримизнинг ҳар бир вилоятида бўлмаса-да, аммо кўпгина  шаҳарларда, жумладан пойтахтимиздаги нон сотиладиган расталарда ноннинг ушбу шаклдаги турини учратиш мумкин. Аслида профессионал новвойларимиз барча нонлар каби ушбу турдаги нонни ҳам тандирда ёпишади. Аммо биз ҳаммани ҳам профессионал эмаслигини инобатга олиб, уй шароитида ҳам тайёрлаш мумкин бўлган, барча учун осонроқ усулда тайёрлаш хусусда фикр юритмоқчимиз.
ОШХОНА | Просмотров: 722 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

Картошкали бўғирсоқ -
Гарчи номи кўпчиликка нотаниш бўлса-да, аслида ўзбек миллий ошхонасида маълум ва машҳур таомлардан ҳисобланади. Фақат биз буни “перашка, пирожки” деб эшитиб ўрганиб қолганмиз. Бу сўзлар русча сўзлар бўлгани боис картошкали бўғирсоқ дея номладик ва буни тўғри қабул қилишизга умид қиламиз.
ОШХОНА | Просмотров: 500 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

Кўк сомса -
Баҳор фасли келди дегунча деярли ҳамманинг таомномасидан дармондориларга бой кўкатлардан тайёрланган таомлар жой олиши аниқ. Жумладан, биз ҳам кўпчилик юртдошларимиз қатори баҳор дастурхонининг кўрки бўлмиш кўк сомса тайёрлашга киришгаймиз.
ОШХОНА | Просмотров: 561 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

Гуммали сомса -
2006-2007- йилларда Тошкентдаги ошхоналардан бирида сомса, гумма, чебурек каби маҳсулотлар тайёрлар эдим. Ўша пайтлар кўпинча ўзим учун нонуштага гумманинг қиймасидан аччиқина қилиб сомса пиширар эдим.
ОШХОНА | Просмотров: 493 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

Гўштли чебурек -
Сайтимизнинг олдинги саҳифаларида пишлоқли чебурек ҳақида сўз юритган эдик. Бу сафар барчага бирдек манзур гўштли  чебурекнинг қандай тайёрланиши билан танишишингиз мумкин.
ОШХОНА | Просмотров: 557 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

“Лаззат” салати -
Бу салатимиз гўзаллиги билан дастурхонимизни безатибгина қолмай, лаззати мазаси билан дастурхон атрофидагиларни мафтун этади.
ОШХОНА | Просмотров: 452 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

“Тошкент” салати -
Тошкент салати, XX асрнинг 50 - йилларида Ўзбекистон, Грузия ва Озарбайжондан машҳур ошпазларини Москвага чақиртириб, ўша халқ таомлари билан танишиб чиқиш ва татиб кўриш вақтида асос солинган”, деб ёзади машҳур кулинар ёзувчиси Сталик Ханкишиев.
ОШХОНА | Просмотров: 428 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

Шакароб -
    Шакароб салати миллий ошхонамизда, айниқса Водийда  жудаям машҳур бўлиб, дастурхонга асосан ош билан билан тортиқ қилинади, тайёрланиши ҳам у қадар мураккаб эмас. Баъзилар “шакароб ва аччиқ чучук салатини бир, фақат Водийда шакароб деб аталса, Тошкентда аччиқ-чучук деб аташади”, дейдилар.
ОШХОНА | Просмотров: 425 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

Copyright MyCorp © 2017Бесплатный конструктор сайтов - uCozЯндекс.Метрика