Ўзбекистон 2018 йилгача мобил телефонлар ишлаб чиқаришни 1 миллион донагача етказимоқчи. Ишлаб чиқаришни ошириш босқичма-босқич амалга оширилади. Жорий йилнинг якунига қадар мамлакатда 400 минг уяли телефонлар ишлаб чиқарилиши белгиланган. 2015 йилда уларнинг сони 550 мингтани, 2016 йилда 700 мингтани ва ниҳоят 2018 йилда 1 млн. донани ташкил қилади. Натижада 2018 йилда телефонлар ишлаб чиқариш ҳажми 2013 йилга нисбатан 3.9 баробар ошади.
Ҳозирда мамлакатимизда уяли телефонларни ишлаб чиқариш билан маҳаллий Artel ва Хитойнинг ZTE компаниялари шуғулланади. Иккала компания смартфонларнинг замонавий турларини ўзлаштириш ҳисобига яқин келажакда ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.
|