УЗБЕК ТИЛИДА КИНО УЗБЕК СЕРИАЛ УЗБЕК ТИЛИДА ХИНД КИНО УЗ КИНО
NIGOH FM ONLAYN RADIOSI НИГОХ ФМ РАДИОСИ АЪЛО КАЙФИЯТНИНГ АСЛ МАРКАЗИ НИГОХ РАДИОСИ
PORTALIDAN IZLANG!
Вы вошли как ГостьГруппа "Гости"Мой профильВыходRSS
Juma, 20.10.2017, 20:43

Главная » Yangiliklar arxivi
[ Добавить материал ]
« 1 2 ... 612 613 614 615 616 ... 628 629 »
Тухумли сомса -
Бу галги сомсамиз, бироз ноанъанавий бўлгани боис, ҳар кас хоҳлаган ерида учратиш бироз мушкулдир. Сомсани тайёрлаш унчалик қийин бўлмасада, аммо диққатликни талаб қилади. Чунки тухумли сомсани тугилишида бироз эътиборли бўлмаса, хамир тешилиб қолса ёки яхши тугилмаса, тухум оқиб кетиши ва тайёрлаган сомсалар кутилган ва истагандек чиқмаслиги мумкин. Хамирни яна ўша, биз билган ва ўрганган қатламали хамирдан фойдаланамиз.
ОШХОНА | Просмотров: 513 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

Балиш ёки билиш -
Маҳаллий тилда билиш, беляш деб эшитганларимизни миллий таомлар жамланган китобларда балиш деб номлашган экан устозларимиз. Биз ҳам бу номни ўзгартиришсиз шундайлигича қолдирдик. Аслида бу таомга татарлар ҳам “бу бизнинг таом” деб, даъвогарлик қилишади. Балки улар ҳақдирлар, балки ростдан ҳам илк маротаба бу таомни улар тайёрлашгандир, биз бунга эътироз билдирмаймиз.
 
ОШХОНА | Просмотров: 735 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

Оби нон -
Диёримиздаги ҳар бир вилоятни ўз суйган ва фахрланадиган нонлари, патирлари мавжуд. Мисол қилиб оладиган бўлсак, Наманган ширмойи, Самарқанд нони, Тошкентни оқ ёғли патири, Воҳанинг лочиралари сўзларимизни тасдиғи бўлиши мумкин. Қизиғи шундаки, Пойтахтдан ташқари, бир вилоят нонини, бошқа бир вилоятда учратиш мушкулроқдир.
ОШХОНА | Просмотров: 847 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

Гўштли нон -
Энг машҳур нонларимиздан бири бу - гўштли нон ҳисобланади. Гўштли нон асосан турли тантана ва маросимларда дастурхон кўркига кўрк қўшувчи неъматлардан биридир. Гўштли нон учун бизга хамиртурушли оширма хамир лозим бўлади. Биз аввалги саҳифаларда тайёрлаган оби нон хамиридан фойдаланамиз, аммо сиз ўзингиз истаган усулда оширма хамирдан қилишингиз мумкин.
ОШХОНА | Просмотров: 505 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

Сабзавотли сомса -
Миллий ошхонамизда сомсалар тури жуда ҳам кўп бўлиб, шулардан бири сабзавотли сомсадир. Баъзилар учун ушбу турдаги сомса янгилик бўлиши ҳам мумкин. Хамири учун озроқ меҳнат ва вақт талаб қилинишини инобатга олмаганда, тайёр бўлгач мазаси оғизда қолишига шубҳам йўқ.
ОШХОНА | Просмотров: 641 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

Патир -
Патир нонларнинг ичида пешвоси десак, муболаға бўлмаса керак. Ҳар бир вилоятнинг ўз патири бўлиб, ҳар бирида ўзгача бир таъм ва ҳар бирини ўзига яраша тайёрлаш сирлари мавжуд. Кези келганда бошқа вилоят патирлари ҳақида ҳам имкон қадар сўз юритамиз. Ҳозир эса, соддароқ ҳамда оммабоп патир тайёрлаш усули ҳақида сўз юритамиз. 
ОШХОНА | Просмотров: 869 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

Пиёзли, жиззали патир -
Ёшлигимизда бувимлар тандирда нон ёпсалар, тўрт дона бўлса ҳам пиёзли, жиззали нон ёпиб берар эдилар. Иссиқлигида мазза қилиб ер эдик. Аминманки, бундай унутилмас ширин хотира ва таъм ҳар биримизда мавжуд. Бу сафар, ана ўша биз учун унутилмас ёқимли хотира ва лаззатни яна эслаш мақсадида, онажону-бувижонларимиздан бизларга олтин каби мерос бўлиб қолган, пиёзли, жиззали нон тайёрлашни ўрганамиз. Албатта бу нонни ҳар ким ўз билганича ва ўзи учун қулай тарзда тайёрлаши мумкин. Бу гал патирни тандирда эмас, балки талабларига биноан димхонада тайёрлашни мақсад қилдик, боиси ҳар кимда ҳам тандир бўлмаслиги мумкин  
ОШХОНА | Просмотров: 628 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

Пишлоқли чебурек -
Ўзбек таомномасини чебурексиз тасаввур қилиб бўлмаслиги кўпчиликка маълум. Биз таомхоналарда асосан гўштли, картошкали чебурекларга дуч келар эдик. Бу саҳифада эса биз доим кўриб, еб юрган чебуреклардан узоқлашиб, жуда ҳам мазали ва барчага бирдек манзур бўладиган пишлоқли чебурек тайёрлаш хусусда сўз юритамиз.
ОШХОНА | Просмотров: 497 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

Чўп сомса -
Тиним билмас сомсапазларимиз ҳозирги кунда сомсанинг ноанъанавий, янги бир турда тайёрлаш усулини жорий қилишибди. Бу турдаги сомсани ҳозирча фақатгина Тошкент сомсахоналарида учратиш мумкин. Аммо яқин кунларда бундай усулда тайёрланган сомсани юртимизнинг бошқа вилоятларида ҳам учратиш эҳтимоли йўқ эмас. Янгича тайёрлаш усули менга жуда ёққани боис, бугун ўзим ҳам тайёрлаб кўрдим ва сизлар билан ҳам бўлишишни истадим.
ОШХОНА | Просмотров: 2148 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

Лочира патир -
Ушбу унутилмас таъмли миллий патиримизни диёримизнинг ҳар бир вилоятида тайёрлашади десам муболаға бўлмагай. Ҳар бир вилоятида ҳар хил усулда тайёрлангани билан номланиши ҳамма ерда бир хил. Гўзал диёримизнинг Воҳа тарафларида лочирани қозонда ҳам пиширишади. Насиб этса қозонда пишириладиган лочирани ҳам тайёрлаб ҳукмингизга ҳавола этамиз, ҳозирча эса энг қулай ва оммабоп тарзда тайёрланган лочирадан баҳраманд бўлинг.
ОШХОНА | Просмотров: 898 | Добавил: NIGOH_MALIKASI | Дата: 29.06.2014 | Комментарии (0)

NIGOH © 2017Бесплатный конструктор сайтов - uCozЯндекс.Метрика